Суҳбат давомида мезбонларга мамлакатимизда юз бераётган улкан ўзгаришлар, хусусан 2024 йил юртимиз ялпи ички маҳсулоти қиймати, жалб қилинган инвестиция миқдорида юқори ўсиш суръати қайд этилгани ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида банкларнинг хорижий ҳамкорлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таъкидланди.
Рашод Аз-Зубайр диёримиздаги ижобий муҳитдан яхши хабардорлиги, муқаддам юртимизга Ўмон делегацияси таркибида келганини билдирди. Ўзбекистоннинг тарихи ва ҳозирги тараққиёт босқичи халқаро майдонда юқори баҳоланаётганини эътироф этди.
Ўмонлик тадбиркорга банкларимиз билан ҳамкорлик доирасида республикамиздаги инвестиция лойиҳаларига сармоя киритиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.