Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг суръати ортиб бораётган шароитда Юта штати билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Юта штати ўртасидаги фаол мулоқот ва алмашинувлар мамнуният билан қайд этилди. Рақамлаштириш, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида қўшма лойиҳалар бошланган.
Инновациялар, тоғ-кон саноати, хотин-қизлар тадбиркорлиги, инклюзив таълим, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият борлиги таъкидланди.
Якунда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Юта штати губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.









