Шеробод туманидаги калий конлари Хитой билан ҳаморликда ўзлаштирилиши мумкин

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитойнинг «Jinchuan group chemical Co., Ltd» компанияси минерал хом ашё ресурслари бошқармаси бошлиғи Ван Юнсай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Учрашувда Шеробод туманидаги калий конларини ўзлаштириш ва тайёр минерал ўғитлар ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

    Томонлар ушбу истиқболли лойиҳани амалга оширишдан ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдириб, ташаббусни биргаликда йўлга қўйишга келишилди, —деб ёзади ҳокимлик матбуот хизмати.

    Маълумот учун, Хитой компаниялари делегацияларини Сурхондарёга ташрифи жорий йил август ойида вилоят ҳокимининг Хитойга сафарида эришилган келишувларга асосан амалга оширилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates