Учрашувда ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломлари ва эзгу тилакларини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин Жаноби Олийларига етказди.
Шунингдек, учрашув давомида Ташқи ишлар вазирлари билан биргаликда савдо, транспорт алоқалари ва маданий алмашинувларни ўз ичига олган барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари муҳокама қилинди.
Биз ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий фаровонликни таъминлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш борасида биргаликда ҳаракат қилишимизни яна бир бор таъкидладик, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.







