Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Эритреянинг БМТдаги доимий вакили София Тесфамариам Йоханнес имзолаган.
Эритрея ваколатхонаси ушбу воқеани ўзаро ҳурмат ва БМТ Низоми принциплари асосидаги икки томонлама муносабатларнинг янги босқичи сифатида баҳолади.
Маълумот учун, Африкадаги ушбу давлат, Ўзбекистон расмий давлатлараро муносабатлар ўрнатган 161-давлат бўлди.







