Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ўртасида ҳамкорлик янада кенгаяди

    Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда томонлар парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

    Хусусан, юқори даражадаги икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан, парламентларнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаши масалаларига эътибор қаратилди.

    2022 йилда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Тошкентда имзоланган амалий ҳаракатлар режаси, яъни «йўл харитаси» ижроси тўлиқ таъминлангани алоҳида қайд этилди.

    Учрашув якунида парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган 2024–2025 йилларга мўлжалланган янги «Йўл харитаси» имзоланди.

    Ушбу ҳужжат парламент аъзолари ўртасида ташриф алмашиш орқали ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш, қонун ижодкорлиги фаолиятини ривожлантиришни кўзда тутади. Шунингдек, ундан илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, экология, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби йўналишлар ҳам ўрин олган, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates