Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ўзаро муносабатни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

    Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Мулоқот МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Душанбе шаҳридаги навбатдаги Мажлиси доирасида ташкил этилди.

    Учрашувда қайд этилганидек, икки мамлакат раҳбарларининг доимий алоқаси, очиқ ва ишончли мулоқоти, қатъий сиёсий иродаси натижасида давлатларимиз ўртасидаги муносабат сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

    Ўзбекистон — Қирғизистон ҳамкорлиги стратегик шериклик ва яхши қўшничилик руҳида жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

    Ўзаро савдо айланмаси юқори суръатда ўсаётгани алоҳида қайд этилди.

    Ҳамкасблар 2022 йил 1 апрель куни Ўш шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси чегара ҳудуди раҳбарлари кенгашининг 4-Мажлиси якунларини ижобий баҳолади. Тадбир давомида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлиги эътироф этилди.

    Музокарада савдо ва инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, туризм, минтақалараро ҳамкорлик ва маданият соҳаларидаги Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи муҳокама этилди.

    Ўзбекистон - Қирғизистон давлат чегараларини дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилига амал қилган ҳолда делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокарани жадаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

    Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларнинг қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама алоқани ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган қатъий интилишини таъкидлади.

    Учрашув очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates