Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро юк ташувлари соҳасида « E-Permit» тизимини ишга туширди

    Бугунги кунда икки давлат ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида қулай шарт-шароитларни яратиш, ушбу жараёнга замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб келиняпти.

    Хусусан, юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон «E-Permit» айирбошлаш тизими амалиётга татбиқ этилди.

    «E-Permit» тизимини қўллаган ҳолда илк квоталар алмашилиб, юк автотранспорт воситалари «Яллама» чегара божхона пости орқали ҳаракатланди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли транспорт маркази» мутахассислари томонидан ушбу тизим тест режимида муваффақиятли ишга туширилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу электрон тизим илк маротаба Транспорт вазирлиги ташаббуси билан 2021 йил 11ноябрда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида амалиётга жорий этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates