Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Қувайт тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

    Бизнес 17 октябр 2024 464

    Жорий йил 16 октябрда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Қувайт компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳаларни қайд этди.

    Қутлов сўзи ва тақдимотлар давомида мамлакатларимиз ўртасида тоғ-кон саноати, энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва логистика каби муҳим тармоқларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.

    Мамлакатда яратилган инвестициявий имкониятлардан фойдаланиш, жумладан, Марказий Осиёни глобал савдо марказига айлантириш мақсадида 1000 дан ортиқ давлат компанияларини хусусийлаштириш ва логистика инфратузилмасини яхшилаш дастурида Қувайт тадбиркорларининг иштироки бўйича ташаббуслар кўтарилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates