Ўзбекистон ва Саудия Арабистони таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради

    Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон араб тили академиясида муассаса бош котиби Абдуллоҳ ал-Вашми билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот аввалида бош котиб Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар кун сайин ривожланиб бораётганини ва бу иккала мамлакат ҳукуматларининг аниқ саъй-ҳаракатлари натижаси эканини таъкидлади. У, шунингдек, Академияда Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси таълим олаётганини билдирди. Истиқболда Академияда ўқийдиган ўзбекистонлик талабаларнинг сонини ўттиз нафарга етказиш режалари маълум қилинди.

    Ўзбекистон расмий вакили таълим йўналишидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, Академия ва мамлакатимиздаги хусусий университетлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш, ўзбекистонлик талабалар учун қабул квоталарини ошириш, икки мамлакат мутахассислари тажриба алмашинувини йўлга қўйиш сингари қатор таклифларни илгари сурди.

    Академия бош котиби ушбу таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва амалий ишларни бошлаш учун зарур кўмак кўрсатишини тасдиқлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates