Учрашувда Саудия Арабистони компанияси томонидан «Ўзбекистонда тижорий мақсадда маълумотлар марказини барпо этиш» инвестиция лойиҳасининг жорий ҳолати, амалга оширилаётган ишларнинг келишилган жадвалларга мувофиқлиги, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтириш доирасида янги истиқболли ғоялар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича устувор чора-тадбирлар ва ўзаро ҳамкорлик формати бўйича келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.