Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

    Ҳукумат 24 июл 2023 4305

    Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 24 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, халқимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

    Президентлар олий даражадаги келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигига эътибор қаратдилар.

    Иқтисодиётнинг турли тармоқларида икки мамлакат етакчи компания ва корхоналарининг саноат кооперацияси бўйича истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

    Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates