Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартибини муҳокама қилдилар

    Ҳукумат 22 сентябр 2022 6289

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар туркман халқига эса фаровонлик тилади.

    Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кенг қамровли кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида кооперацияни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.

    Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг сермаҳсул натижалари юксак баҳоланди.

    Мулоқот якунида Ўзбекистон Президенти биродар Туркманистон Президенти ва халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

    Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедовнинг суҳбати ҳар доимгидек самимият, ишонч ва дўстлик руҳида ўтди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates