Ўзбекистон ва Венгрия касаба уюшмалари федерациялари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

    Ўзбекистон ва Венгрия касаба уюшмалари федерациялари ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

    Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия кимё саноати, энергетика ва турдош саноатлар касаба уюшмалари федерацияси президенти Тамас Шекели билан учрашди.

    Венгрия томони маълумотига кўра, Кимё, энергетика ва турдош саноат ходимлари касаба уюшмалари федерацияси хусусий сектордаги энг йирик касаба уюшма саналади. Федерация 1905 йилда ташкил топган. Ташкилотга аъзо компаниялар алюминий, каучук, фармацевтика, газ, қоғоз, кимё ва автомобильсозлик саноатида фаолият юритади.

    Федерация Европа саноат касаба уюшмалари конфедерацияси ва Бутунжаҳон саноат касаба уюшмалари конфедерацияси аъзоси ҳисобланади. Словения, Хорватия, Словакия, Австрия ва Норвегия кимё саноати касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилади.

    Тамас Шекели Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва саноат соҳаси ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

    Венгрия кимё, энергетика ва турдош саноат ходимлари касаба уюшмалари федерацияси раҳбариятига шу йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади “Ягона ижтимоий шартнома: Европа ва Марказий Осиё касаба уюшмалари нуқтаи назаридан” халқаро конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга таклифи билдирилди.

    Музокаралар натижасида Венгрия томони узоқ муддатли ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан меморандум ишлаб чиқиш ва имзолашга розилик билдирди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates