Тошкент – Будапешт йўналишида амалга оширилган илк парвозда йўловчилар билан бир қаторда Ўзбекистон авиация маъмурияти вакилларидан иборат делегация Венгрияга ташриф буюрди.
Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда илк рейс тантанали равишда кутиб олинди. Ташриф давомида Венгрия фуқаро авиация бошқармаси бош директори Мате Лоуингер билан музокаралар бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Будапешт ўртасидаги мунтазам авиақатновлар «Қанот шарқ» авиакомпанияси томонидан ҳафтада бир маротаба амалга оширилади. Рейслар Аирбус А-320 ҳаво кемасида бажарилади.









