18 апр 2025
17:15

    Ўзбекистон ва Вьетнам визасиз режимни жорий этишни режалаштирмоқда

    Шу йилнинг 8 апрель куни ўзбек-вьетнам ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Вьетнам Миллий мажлиси Раиси Чан Тхан Ман кириш сўзлари билан очиб берди.

    Давра суҳбатида сўзга чиққан Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, туризм икки мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутиб, нафақат иқтисодиётни ривожлантириш, балки халқлар ўртасидаги маданий алмашинувга ҳам ҳисса қўшишини таъкидлади.

    Шунингдек, виза режимини соддалаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Вьетнамда ўтказиладиган халқаро сайёҳлик кўргазмаларида иштирок этиш орқали икки мамлакат туризм салоҳиятини биргаликда тарғиб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Давра суҳбати якунида B2B форматидаги учрашувлар ташкил этилди. Унда Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов Вьетнам Маданият, спорт ва туризм вазири ўринбосари Фан Там, шунингдек, Вьетнамнинг «Sovico Group» ва «Vietnam Airlines Corporation» компаниялари раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилдилар.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech