Ўзбекистон янги аутсорсинг маркази сифатида жаҳон IT ҳамжамиятининг эътиборини тортди

    Айни кунларда Самарқанд шаҳрида II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтяпти.

    Бугун, 4 ноябрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ушбу форум доирасида Ўзбекистонда BPO йўналишларини ривожлантиришга бағишланган панель муҳокамасида сўзга чиқди. Учрашув «Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва бизнес жараёнлари аутсорсинги учун янги IT Hub сифатида» мавзусига бағишланди.

    Маълумки, бугунги кунда глобал рақамли экотизимда, айниқса бизнес-жараёнлари аутсорсинги (BPO) соҳасида катта ўсиш кузатиляпти. Бу эса, ўз навбатида, зарур инфратузилмани ҳам талаб қилади.

    Ўзбекистон янги аутсорсинг маркази сифатида жаҳон IT ҳамжамиятининг эътиборини тортяпти. Бу ерда мамлакатни янги йўналишда фаол ривожлантириш имконини берувчи шарт-шароитлар мавжуд: халқаро талабларга жавоб берадиган қонунчилик, инглиз тилида сўзлайдиган иқтидорли ёшлар, зарур замонавий инфратузилма, солиқ ва божхона имтиёзлари, IT соҳасида юқори сифатли таълим мавжудлиги ва бошқалар.

    Шу туфайли Ўзбекистонда IT-хизматлар экспорти ортиб боряпти.

    Таққослаш учун: 2021 йил охирида BPO компаниялари сони 45 тани, 2022 йилда эса 135 тани ташкил этди. 2022 йил 3-чорак якунида IT экспорти ҳажми 82 миллион долларни ташкил этган бўлса, шундан 38 миллион доллари BPO компаниялари хизматлари экспортига тўғри келган. Шунингдек, Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш учун 15 та BPO маркази ташкил этилди.

    Бундан ташқари, 24–27 октябрь кунлари Самарқандда «ICTWEEK UZBEKISTAN – 2022» доирасидаги ўтказилган тадбирларда BPO соҳасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Хусусан, IT Park резидент-компанияси Revotech ва Американинг Effika Corporation компанияси бизнес жараёнлари аутсорсинги (BPO)нинг янги йўналишлари, яъни суғурта хизматларини ривожлантиришга қаратилган меморандум имзолади. Ҳужжатга кўра, Effika Corporation 2023 йил учун суғурта соҳасида 20 миллион доллар миқдорида аутсорсинг хизматларини тақдим этади.

    Ўзбекистонда BPO йўналишини қўллаб-қувватлашга IT Park билан Термиз ва Наманган шаҳарларида иккита BPO маркази очиш тўғрисида ҳужжат имзолаган Huawei компанияси ҳам тайёр.

    Шунингдек, АКТ ҳафталигида IT Park ZTE компанияси билан ҳужжат имзолади. Ҳужжатга кўра, ZTE Самарқанд ва Фарғонада янги BPO марказларини қўллаб-қувватлаш ва очиш учун 100 минг доллар миқдорида маблағ ажратади.

    Бугуни панель учрашувида ҳам Ўзбекистонда BPO марказларини кўпайтириш, хизматлар экспортини ошириш, IT соҳасида ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратиш бўйича масалаларга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates