Ўзбекистонда 7-10 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

    8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 9 декабрь ёмғир қорга айланиши мумкин.

    Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат +8...+13 даража илиқ, шимолда 0...+5 даража илиқ бўлади.

    Эртага, 8 декабрь куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража илиққача, кундузи +5...+10 даража илиққача, шимолда кечаси -2...-7 даража совуққача, кундузи 0...-2 даража совуққача пасаяди.

    9 декабрь, шанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида сақланиб туради.

    8-9 декабрь кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик - асосан қор шаклида бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

    8-9 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда

    10 декабрь - якшанба куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати шанба куни кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ, якшанба куни кечаси -2 даража совуқдан +3 даража илиққача, кундузи +5...+10 даража илиқ атрофида бўлади.

    Республика шимолида дам олиш кунлари кечаси -5...-10 даража совуққача, кундузи -0...-5 даража совуққача бўлади

    Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида совуқ республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кечалари -8...-13 даража совуққача, кундуз кунлари -3...-8 даража совуққача пасаяди. Республика шимолида ҳарорат кечалари -15...-20 даража совуққача, кундуз кунлари -7...-12 даража совуққача пасаяди.

    Пойтахтимизда: 7 ва 10 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 9 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат 7 декабрда +9...+11 даража илиқ, 8-10 декабрда кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +4...+9 даража илиқ бўлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates