Бу ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар берди. Гап шундаки, Германияда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация тиббий технологиялар ишлаб чиқариш борасида дунёнинг етакчи компанияларидан бири — "Aesculap" раҳбарияти билан учрашган.
Музокаралар давомида “Aesculap” академиясида 10 нафар ўзбекистонлик хирург малакасини ошириш ҳамда келгусида юртимизда мазкур академия мактабини очиш юзасидан келишувга эришилди.