Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев расмий саҳифасида ёзди.
Бекзод Мираҳмедов 3 март куни ўзининг Instagram саҳифасида сертификатни қабул қилиб олгани ҳақида видео жойлаган. Айтиш керакки, бу Ўзбекистон учун энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Мираҳмедов IELTS имтиҳонининг 3 та қисми — Listening (тинглаб тушуниш), Speaking (сўзлаш) ва Reading (ўқиб тушуниш)дан 9 балл, Writing (ёзиш) имтиҳонидан эса 8 баллни қўлга киритган.
А.Саъдуллаевнинг ёзишича, IELTS каби халқаро имтихонлардан 7.0 ва ундан юқори балл олган ёшларнинг имтихон пуллари компенсация қилиб берилмоқда. Уларнинг сони ҳозирда 10 мингдан ошган.