Ўзбекистонда иккинчи марта Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси ташкил қилинади

    2-ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси 14-15 ёшли ўқувчилар ўртасида 2024 йил 26-31 май кунлари Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ташкил этилади.

    Ушбу олимпиадада Математика фанидан 7-8-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилган Ал-Хоразмий олимпиадасининг ҳудудий босқичида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар иштирок этиши белгиланган.

    Бундан ташқари 2-ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадасида бир қатор хорижий давлатлардан ҳам терма жамоалар иштирок этиши кутилмоқда.

    Халқаро олимпиадада иштирокчиларга 2 кун давомида ёзма иш учун 4 тадан масала берилиб, ҳар бир масала 10 балл билан баҳоланади. Масалаларни ечиш учун иштирокчиларга ҳар куни 4 соатдан вақт берилади. Жами икки тур учун максимал балл 80 баллни ташкил қилади.

    Халқаро олимпиада якунида ғолиблар аниқланади ва ғолиблар улуши иштирокчиларнинг 60 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмини ташкил этади. Халқаро олимпиада ғолибларига олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда тегишли дипломлар топширилади.

    Халқаро олимпиаданинг якуний натижаларига кўра, 2008 йил 27 декабрь ва ундан кейин туғилган иштирокчилар орасидан энг яхши натижа кўрсатган 6 нафар ўқувчилар халқаро 28-Ўсмирлар ўртасида Болқон математика олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади. Мазкур халқаро олимпиада 2024 йилнинг 25-30 июнь кунлари Туркия давлатида бўлиб ўтади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates