Ушбу олимпиадада энг юқори натижаларни қайд этган 5 нафар ўқувчилар 21 – 29 июль кунлари Эрон давлатида ўтказиладиган нуфузли 54-Халқаро физика олимпиадасида (IPhO) Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади.
Жорий йилда 54-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO)да 80 га яқин давлатлардан 400 га яқин ўқувчилар иштирок этиши режалаштирилган.
Юртимизда ўқувчи-ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар натижасини мана шу каби билимли ёшлар мисолида кўриш мумкин. Шижоатли ёшларимиз Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтариб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Зеро, юртбошимиз айтганларидек, “Ҳар бир билимли ёш – ватан ҳимоячиси”.
Зулхумор Акбарова