баннер
12 апр 2025
01:01

    Ўзбекистонда илк бор тармоқсимон (сшитый) полиэтилен ишлаб чиқарилади

    “Ўзэлтехсаноат” уюшмасида мамлакатимизда илк бор “сшитый” полиэтилен хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳасига оид якуний келишув ҳужжатлари имзоланди.

    Ушбу ҳужжатлар асосида “Nasaf xcp techno” қўшма корхонаси ташкил этилиб, лойиҳага расман старт берилди.

    Мазкур корхона “Шўртан газ кимё мажмуаси“ МЧЖ, Хитойнинг “Yunnan Xinchengpeng Polymer Technology” компанияси ҳамда “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо “Techno Cable Group” корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Лойиҳа тафсилотларига кўра:

    — Умумий қиймати: 8 миллион АҚШ доллар;
    — Ишлаб чиқариш қуввати: йилига 35 минг тонна;
    — Яратиладиган янги иш ўринлари: 65 та;
    — Импорт ўрнини босиш ҳажми: йилига 30 миллион АҚШ доллари.

    Ишлаб чиқариш жараёни икки босқичда амалга оширилади:

    1-босқич: Тармоқланган полиэтилен ишлаб чиқарилиб, синовдан ўтказилади.
    2-босқич: Галогенсиз компонентлар ишлаб чиқариш ускуналарига буюртма берилади.

    Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда илгари мавжуд бўлмаган ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш натижасида ички бозорнинг йиллик 25-30 минг тонналик эҳтиёжи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига қопланади.

    Маълумот учун, тармоқсимон полиэтилен (PE-X) оддий полиэтиленга нисбатан анча мустаҳкам, эластик ва юқори ҳароратга чидамли бўлиб, қуйидаги соҳаларда қўлланилади:

    — Сув қувурлари – иссиқ ва совуқ сув тизимларида;
    — Газ қувурлари – юқори босимга чидамлилиги сабабли;
    — Иситиш тизимлари – пол ости иситиш тизимларида;
    — Электр изоляцияси – кабелларни ҳимоя қилишда.

    Лойиҳанинг ишга туширилиши импорт ҳажмини сезиларли даражада камайтириш билан бирга, янги иш ўринлари яратиш, ички саноат тармоғини мустаҳкамлашга хизмат қилади, — дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech