Ўзбекистонда Испаниянинг кўптармоқли тиббиёт муассасалари филиаллари очилиши мумкин

    Испаниянинг кўптармоқли тиббиёт муассасалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Дунё" АА хабар бермоқда.

    Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг «ҲМ Ҳоспиталес Гроуп» ва «Қуирон Ҳоспитал Гроуп» кўптармоқли тиббиёт муассасаларининг халқаро алоқалар департаментлари бошлиқлари Хорхе Альварес ва Моника Фигерола билан учрашди.

    Суҳбат чоғида мазкур клиникалар ва юртимиздаги тиббиёт муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, хусусан тиббиёт ходимларини қулай шартлар асосида малакасини ошириш, онлайн ёки офлайн курсларни ташкил қилиш, клиникалар мутахассислари томонидан маҳорат дарсларини ўтказиш, тиббиёт олий таълим муассасалари билан тадқиқот лойиҳаларини олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистонда ушбу компаниялар филиалларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида, жорий йилнинг сентябрь ойида испан компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга сафарини амалга ошириш ва унинг доирасида республиканинг тегишли вазирлик ва ихтисослаштирилган муассасаларида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates