Ўзбекистонда жорий йилдан тиббий суғурта тизими йўлга қўйилади

    Соғлиқни сақлаш вазири Aмрилло Иноятов жорий йилдан Ўзбекистоннинг икки ҳудудида тиббий суғурта жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

    Вазирнинг таъкидлашича, 2023 йилдан бошлаб, Давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Шунингдек, Навоий вилоятида ҳам тиббий суғурта йўлга қўйилади.

    Бунинг учун:

    - бир ой муддатда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қарор ишлаб чиқилади;

    - Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 миллиард сўм йўналтирилади;

    - Пойтахтда 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади.

    Бунда тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади, ҳар бир бемор қачон, қаерда ва қандай даволаниши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates