Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил давомида республикадаги бошқарув ташкилотларининг қарийб 60 млрд сўм маблағлари ҳисобидан 2 888 та кўп квартирали уйни таъмирлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди ҳамда унинг доирасида 2 283 та кўп картирали уйларда таъмирлаш ишлари якунланди.
Шундан, 934 та уйнинг том қисмида мукаммал ва жорий, 1 246 та кириш йўлакларида, 1085 та уйнинг ертўла ва уй ички муҳандислик-коммуникацияларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Кириш йўлакларига 270 та кодли темир эшиклар ўрнатилди ва 4 851 та энергия тежамкор сенсорли лампалар ўрнатилди. Бундан ташқари, 54 мингдан ортиқ электр тақсимловчилар жорий ва мукаммал таъмирланди.