Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига оид вазият ўзгармоқда

    Молия 21 август 2024 659

    Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига оид статистика яхшиланиб бормоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич 14,1 фоизни ташкил қилмоқда. Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда рақамлар бироз камайган, лекин ҳали кутилган натижаларга эришилгани йўқ.

    Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг биринчи ярмида 940 миллион дона тамаки маҳсулоти ноқонуний сотилган, давлат бюджети эса бунинг оқибатида 400 миллиард сўмли солиқ тушумларидан маҳрум бўлган.

    Бу шуни англатадики, йўқотишларга оид рақамлар ҳануз юқори, кўрилаётган чоралар иш бераётган бўлсада, ҳали етарли эмас.

    Аксарият ҳолатларда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари, хусусан, сигареталар қўлдан сотиб олинади. Мамлакатда анчадан буён бундай маҳсулотларни белгиланмаган нуқталарда сотиш тақиқланган, акциз маркаси бўлмаган сигарета савдоси билан шуғулланиш жиноят эканига қарамай, контрабанда ва яширин иқтисодиёт билан шуғулланадиган "ишбилармонлар" ҳамон топилади.

    Яқиндагина турли вилоятларда бу иш билан шуғулланувчи бир неча киши қўлга олинди. Текширувлар натижаларига кўра, жами қиймати 319,1 млн сўмдан юқори бўлган 14 минг қути контрабанда тамаки маҳсулоти мусодара қилинди!

    Бундан ташқари, контрабанда сигареталар Ўзбекистонга айланма йўллар орқали олиб кирилади. Худди шу йўллар контрафакт дорилар, қурол ва тақиқланган моддаларни етказиш учун ҳам қўлланилади. Масалан, июнда Фарғона водийсида йирик қўлга олиш рўй берди, унда умумий қиймати 2 млрд сўм бўлган 352 000 дона дори воситалари ва тиббий ашёлар мусодара қилинди.

    Яширин бозорга қарши кураш тўхтамаслиги лозим. Айрим муваффақиятларга эришилган бўлсада, назоратни асло сусайтирмаслик керак.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates