Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахслар Туркияда қўлга олинди

    Хавфсизлик 28 феврал 2024 779

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган Файзуллаев Зокир Баҳромович Истанбул шаҳрида қўлга олинди.

    Бош консулхона хабарига кўра, у Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланди.

    Мазкур шахс гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланади.

    Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралди.

    Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.