Ўзбекистонда сўнгги 9 ой ичида “чиройли” авторақамлар 221,1 млрд сўмга сотилган

    Spot'ни Республика товар-хомашё биржасининг ҳисоботига таяниб хабар беришича,  2021 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 6 755,7 млрд сўмга тенг бўлди.

    Электрон тижоратнинг Б2Б моделини акс этувчи кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми жорий йил 9 ойлик даврда 1 353,8 млрд сўмни ташкил этди.

    Кўриб чиқилаётган даврда avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида онлайн-аукционлар орқали 221,1 млрд сўмлик 105,6 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди.

    Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси — 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмга тенг бўлди.