Ўзбекистонда сув нархи 7 минг сўмгача кўтарилмоқда

    «Ўзсувтаъминот» маъсулияти чекланган жамиятига кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида сув тарифлари оширилади.

    Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга, бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилади.

    «Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади (Нархлар қўшимча қиймат солиғисиз кўрсатилган)

    Компания сув нархлари оширилиш сабабини тизимни модернизация қилишга талаб этиладиган харажатлар зарурлиги билан изоҳлади.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 1 августдан тарифлар оширилишини маълум қилинганди. Аҳолига сув учун тарифлар 1 кубометрга 1150 сўмдан 2140 сўмга, канализация учун эса 650 сўмдан 950 сўмга кўтарилган (ҚҚСсиз).

    1 августдан Қашқадарё вилоятида ҳам тарифлар оширилади — сув учун 1000 сўмдан 2000 сўмга ва канализация учун 950 сўмдан 1000 сўмгача.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates