Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хайрулла Жўраев19 ноябрь куни 78 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, кинорежиссёр ва муҳаррир Хайрулла Жўраев 1945 йилда Жиззахда туғилган. 1970 йилда ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган.
Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида режиссёр, муҳаррир, бош муҳаррир (1976–87). “Видеофильм” маркази директори (1988–89). Президент девонида масъул ходим (1990–92), Ўзбекистон Давлат кинокомпанияси раиси (1992–93), Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси (1993–96), 1996 йилда Маданият ишлари вазири лавозимларида ишлаган.