Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳити Татаристонда эътироф этилди

    Бизнес 2 март 2023 716

    «Чирчиқ» кимё-саноат технопарки ва «Жиззах» технопаркида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари Татаристонда намойиш этилди.

    Ўзбекистонинг Қозондаги Бош консуллиги маълумотига кўра, Татаристон Саноат ва савдо вазирлигининг 2022 йил учун саноат соҳасидаги фаолияти натижалари ва 2023 йил режаларига бағишланган кенгаши доирасида Татаристон саноат

    корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган кўргазма бўлиб ўтди.

    Унда «Чирчиқ» кимё-саноат технопарки ва «Жиззах» технопаркидаги «Химград» ОАЖ алоҳида бўлма ташкил қилгани ҳолда ўз маҳсулотларини намойиш этди.

    «Химград» ОАЖ директори А.Гиззатуллин Кенгашдаги нутқида татаристонлик ишбилармон доиралар вакилларига Ўзбекистонда ташкил этилган «Чирчиқ» кимё-саноат технопарки ва «Жиззах» технопаркида яратилган қулай шароитлар ҳақида

    маълумот берди. У маҳаллий ишбилармонларни Ўзбекистонда ўз бизнесларини ривожлантиришга чақирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Татаристон ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий кўрсаткичи ва муваффақияти 2022 йил март ойида Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги «Чирчиқ» кимё-саноат технопаркидаги лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши бўлди. Бу чет элда

    маҳаллийлаштириш бўйича биринчи ишга туширилган платформадир. Бундан ташқари, Татаристон Раиси бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил октябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича «Химград» ОАЖ Жиззах вилоятида

    саноат паркини яратиш бўйича ишларни бошлаб юборган», деди А.Гиззатуллин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates