Ўзбекистондаги қурилишларнининг чорак қисми норасмий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда

    2025 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистон Республикасида норасмий сектор томонидан 46,7 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилиб, 2024 йилнинг январь—август ойларига нисбатан 11 % га ошди.

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 24,8 фоизни ташкил этди.

    Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь—август):

    • 2021 йил — 12,5 трлн сўм
    • 2022 йил — 13,9 трлн сўм
    • 2023 йил — 16,2 трлн сўм
    • 2024 йил — 39,3 трлн сўм
    • 2025 йил — 46,7 трлн сўм