Қайд этилишича, учрашувда шаҳарсозлик ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Янги Тошкент шаҳри ҳудудида ҳудудлараро шериклик алоқаларини мустаҳкамлашнинг рамзи сифатида “Петербург маҳалласи“ турар-жой ва жамоат маконини барпо этиш ғоясига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар қулай шаҳар муҳитини ривожлантириш, замонавий архитектура ечимларини жорий этиш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишда ўзаро манфаатдорлик билдирдилар.