Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Дйнамис Арчитеcтуре асосчиси Девид Фишер яқин орада Американинг катта шаҳарларидан бирида динамик архитектура асосида янги лойиҳа бошланишини, шу билан бирга, худди шундай лойиҳа бир вақтинг ўзида Янги Тошкентда ҳам бошланиши режалаштирилаётганини айтди.

    Унинг таъкидлашича, бундай биноларни қуриш осонроқ, арзонроқ ва тезроқ, чунки барча қаватлар унификация қилинган ва заводда йиғилади. Бу юқори сифат, энергия самарадорлиги ва минимал фойдаланиш харажатларини таъминлайди. Динамик биноларга эга ноодатий лойиҳа тез орада Американинг йирик шаҳарларидан бирида амалга оширилади ва бир вақтнинг ўзида бундай лойиҳа Ўзбекистонда ҳам бошланиш эҳтимоли мавжуд. Лойиҳа харажатларнинг 85 фоизигача қопланадиган Италия экспорт кредити орқали молиялаштирилиши режалаштирилган.

    Филипп Дессой ўз нутқида минтақада қурилиш сифати босқичма-босқич яхшиланиб бораётгани, аммо мақбул даражага эришиш учун ҳали катта йўл босиб ўтиш кераклигини таъкидлади. "Биринчи мартаданоқ сифатли қурилмаса, келажакда қайта қуриш ва харажатлар бўлиши муқаррар. Бу тежаш эмас, балки кечиктирилган зарар", — дея урғу берди. Шунингдек, у хавфсизлик, айниқса, кўп қаватли биноларни қуришда муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистонда ёш ва салоҳиятли меҳнат ресурслари мавжудлигини профессионалликни ошириш ва янги стандартларни жорий этиш учун асос сифатида ижобий баҳолади.

    Владимир Иванов келажакдаги мегаполислар фақат инвесторлар учунгина эмас, балки энг аввало одамлар учун яратилиши кераклигини алоҳида таъкидлади. У ёш авлоднинг истаклари билан таништирар экан, Янги Тошкент аҳолиси — айниқса, Альфа авлоди бутунлай бошқача ҳаёт тарзига интилишини таъкидлади. Улар кўпроқ табиат, индивидуал ҳаракатчанлик, ақлли инфратузилма ва коммунал хизматлар учун минимал харажатларни хоҳлашади. «Улар (ёшлар) шундай дейишмоқда: «Архитектурадан кўзларим ва ҳиссиётларим билан завқланаман. Уни бориб кўраман, аммо ўзим учун ихчам, кичик хонадон сотиб оламан. Менга кўп квадрат метр керак эмас, уларга пул сарфламоқчи эмасман. Кўчага чиққанимда, ўша ерда қулай бўлишини хоҳлайман. Дўстларим билан ўйнагани, спорт билан шуғуллангани жой бўлишини хоҳлайман, ривожланиш учун имконият бўлсин» ва ҳоказо.Қизиғи; биз, бизнинг авлод катта хонадонга эга бўлишни хоҳлар эдик ва бу йўлда узоқ юрдик. Аммо улар бошқача, бироз бошқача ҳаёт кечиришади», — дея таъкидлади Иванов.

    У шунингдек, аҳоли зичлиги паст бўлган шароитда шаҳар инфратузилмаси қимматга тушишини таъкидлаб, лойиҳачиларни макон, иқтисодиёт ва барқарорлик ўртасидаги мувозанатни сақлашга чақирди. Шаҳарсозликнинг энг муҳим тамойиллари сифатида у рақамлаштириш, экологик материаллардан фойдаланиш, тарих билан боғлиқлик ва ЭСГ масалаларига эътибор қаратишни кўрсатиб ўтди. «Тошкент аллақачон мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизидан кўпроғини таъминламоқда. Янги шаҳар ривожланиши билан бу улуш янада ортади — чунки айнан шу ерда қўшимча қиймат яратишни биладиган одамлар яшайди ва ишлайди», — дея хулосалади у.

    Сессия Тошкент бутун Марказий Осиёнинг асосий ўсиш марказларидан бирига айланиш салоҳиятига эга эканлигини таъкидлади. Минтақа раҳбарлари аллақачон манфаатларнинг ўхшашлиги ва куч-ғайратларни бирлаштириш зарурлиги ҳақида фикр билдирмоқдалар. Жаҳон миқёсидаги рақобат шароитида истеъдод, ғоя ва сармояни бир нуқтага тўплай олганлар ғолиб чиқади. Янги Тошкент — бу нафақат замонавий шаҳар, балки инвесторлар, муҳандислар, шаҳаршунос мутахассислар ва келажак авлодлар учун жозибадор бўладиган барқарор мегаполис моделини яратиш имкониятидир.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates