Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, жорий йил 15-16 декабрь кунлари Ал-Кувайт шаҳрида ўтказилган «Kuwait International Agro Food Exhibition» кўргазмасидаги Ўзбекистон павильонида мамлакатимиздаги «JN Distrubition» компаниясининг «Fadl» бренди остидаги гўшт ва парранда гўшти маҳсулотлари ҳамда консерваланган палов ва ҳалим миллий таомлари намойиш этилган эди.
Натижада Ўзбекистоннинг «JN Distrubition» ва Кувайтнинг «High Concorde Company for General Trading & Contracting» компаниялари ўртасида гўшт маҳсулотларини Кувайтга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар беради «Дунё» АА.