Ўзбекистонга 10 дона брайл алифбосида чоп этилган Қуръони Карим тафсири тақдим этилди

    Китоблар Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига тақдим этилади.

    Саудия Арабистонидаги ватандошимиз Абдуллатиф Андижоний Ўзбекистондаги кўзи ожиз шахслар учун 10 дона брайл алифбосида чоп этилган Қуръони Каримнинг тафсирини тақдим этди, деб хабар қилди «Дунё» АА.

    Абдуллатиф Андижоний мазкур муқаддас китобларни Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонасига мамлакатимизга етказиб бериш учун топширди.

    Мазкур беғараз ёрдам шаклида берилган китоблар 26х36 ҳажмдаги 20 дона қутиларга жойлаштирилган. Мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси кўмагида китоблар Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates