Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахброт хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Андижон вилоятида яшовчи фуқаро М.Н.Чеченистон Республикасидан 22 дона 4 турдаги қирғовуллар ва 5 дона Ҳиндистон оқ товусларини чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилди.
Текширув давомида тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, ветеринар хулосасида қушлар номи ва сони нотўғри кўрсатилган.
Қушлар ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.