Ўзбекистонлик аграр соҳа вакиллари Лос-Анжелесда сафарда

    Агросектор 15 август 2022 2534

    Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, Тошкент Давлат Аграр университети жамоаси ва Жиззах вилоятидаги Ғаллаорол техникуми раҳбариятидан иборат делегация Америка Қўшма Штатларида хизмат сафарида бўлиб турибди.

    «Агротехникумларни замонавий таълим муассасаларига айлантириш» лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган ушбу сафар давомида қатнашчилар Лос-Анжелес шаҳридаги “Reedley College” техникумига ташриф буюрди. Унинг директори Др. Жеррй Буклей ва директор муовини Дале ван Дам билан бўлиб ўтган қизғин учрашувдан сўнг меҳмонлар техникум ҳудудида жойлашган 60 гектардаги замонавий чорвачилик хоналари, интенсив ва анъанавий боғлар, лабораториялар ҳамда амалий механика йўналишидаги жараёнлар билан яқиндан танишишди.

    Учрашув мобайнида икки томонлама ўқув режалари ва таълим дастурларини тузиш, педагог ходимлар тажрибасини ошириш бўйича ҳамкорликка эришишга келишиб олинди ҳамда Меморандум имзоланди.

    Ушбу сафарнинг яна бир эътиборли жиҳати, меҳмонлар Лос-Анжелеснинг энг йирик хусусий интенсив боғига ташриф буюргани бўлди. XIX асрда ташкил этилган боғда ҳозирда узум ва шафтоли етиштирилиб, маҳаллий ва Европа бозорларини сифатли мевалар билан таъминлаяпти. Мезбонлар томонидан бу каби интенсив боғларни ташкил этишнинг замонавий усуллари хусусан, экиш ва суғориш тизимларига оид кўплаб муҳим маълумотлар тақдим этилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates