Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлиги буйруғига асосан “МИСИС”нинг Олмалиқ филиали директори, техника фанлари доктори Фарходбек Ярқулович Умаров “Таълим ва фан-техника тараққиёти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун” медали билан тақдирланди.
Ушбу медаль илмий, илмий-техникавий ва инновацион фаолиятни, нанотехнологияларни, шунингдек, фан ва юқори технологиялар марказларини, интеллектуал мулкни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган олимларга берилади.
Тақдирлаш маросими жорий йилнинг 26 декабрь куни бўлиб ўтди. Фан ва технология университетининг “МИСИС” маданият саройида бўлиб ўтган тадбир давомида филиалнинг ажойиб жамоаси эришган асосий ютуқлари қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, техника фанлари доктори Ф.Умаров 2018 йилда Евро-Осиё кончилик фанлари академиясининг энг ёш академиги сифатида ҳам эътироф этилган.