“Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи“ мавзусида конференция ташкил этилди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котибининг таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Андреас Шляйхер билан учрашди.

    «Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи: узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари» конференцияси доирасида ташкил этилган мазкур учрашувда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва режалар муҳокама қилинди.

    Учрашув аввалида вазир Ҳилола Умарова Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритар экан, бунинг натижасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг билим олиш кўрсаткичи ва натижалари йилдан йилга ортиб бораётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

    Мулоқот доирасида мамлакатимиздаги кўплаб мактабларда жорий қилинаётган янги баҳолаш тизими, унинг афзалликлари ҳамда таълимдаги ўсиш кўрсаткичлари ҳақида фикр юритилди.

    Бундан ташқари, Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳузурида ташкил этилган Халқаро баҳолаш маркази фаолиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

    — Барчамизга маълумки, келгуси йил ПИСА 2025 синовлари бўлиб ўтади ва унда ўзбекистонлик ўқувчиларнинг ҳам муносиб иштирок этиши кутилмоқда, — дейди Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котибининг таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Андреас Шляйхер. — Ўйлайманки, юртингизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг миқёсдаги таълим ислоҳотлари ушбу жараёнларда ҳам ўз самарасини беради. 2025 йилда ТАЛИС 2024 тадқиқот натижалари эълон қилинади. Мактаблардаги таълим олиш сифати ва натижаларини ўзида ифода этадиган ушбу таҳлилларда ўзбек ёшларининг ўрни ва билим даражаси муносиб баҳоланишига ишонаман.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates