Қатар давлатидаги метрополитен тизимида тажрибали мутахассислар учун иш имкониятлари яратилмоқда. Job Bridge хусусий бандлик агентлиги радио муҳандислик соҳасида малакага эга бўлган мутахассисларни ишга таклиф этмоқда.
Агентлик маълумотига кўра, танлаб олинган номзодлар Қатарда доимий меҳнат шартномаси асосида фаолият юритиш имкониятига эга бўлади. Иш вақти ойига 192 соат этиб белгиланган, қўшимча иш соатлари учун алоҳида ҳақ тўланади. Номзодларга ойига 3500 АҚШ доллари миқдорида маош тўланади. Ётоқхона иш берувчи томонидан бепул тақдим этилади.
Радио муҳандислик йўналишида жами 12 та лавозим мавжуд. Номзодлар учун қуйидаги талаблар белгиланган: 50 ёшгача бўлган эркак ва аёллар, хорижга чиқиш паспорти нусхаси, судланмаганлик ҳақида маълумотнома (инглиз тилида), бакалавр дипломи ҳамда инглиз тилини B2 даражада билиш.
Иш берувчи томонидан суғурта билан таъминланган меҳнат шартномаси, бориш учун авиа чипта ва иш вақтида бир маҳал овқат берилади.
Номзодлар Миграцияси агентлигининг Хорижда иш платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим.








