Халқаро фан олимпиадасида дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги олий таълим муассасалари талабалари, жумладан, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талаба-ёшлари ҳам иштирок этди.
Қувонарлиси, халқаро фан олимпиадасида институтнинг физика-математика факультети талабалари Умида Махсутова ва Маман Генжалиев фахрли 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.
– Талабаларимиз халқаро доирада ташкил этилган фан олимпиадасида устозларидан ўрганган билим ва кўникмаларини намойиш этиб, юқори натижаларга эришди. Албатта, бу институтимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ибратли ишларнинг самараси деб ҳисоблаймиз, – дейди физика-математика факультети декани Рзамурат Жийемуратов.
Минажатдин Қутлымуратов,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.