Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига бормоқчи бўлганлардан қуйидагилар талаб этилади:
− 18-45 ёш;
− рус ёки инглиз тилини билиш;
− қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
− судланмаганлик;
Иш ҳақи (ишбай) соатига 10 £ дан бошланади.
Фуқаро ҳисобидан агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари, виза тўлови 330 £, авиачипта учун тўлов қилинади.
Номзодлар 2023 йил 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача “labormigration.uz”да рўйхатдан ўтиши лозим. 2023 йил 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади.
Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади.
“Мурожаат учун 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)га қўнғироқ қилишингиз мумкин”, дейилади агентлик хабарида.









