Учрашувда икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вазир Имма Тор Фаус Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, республика Марказий Осиё минтақаси тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган локомотивга айланганини таъкидлади. Тошкент ва Афғонистон ўртасидаги фаол мулоқотга, жумладан, Ўзбекистондан инсонпарварлик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва афғон ёшлари учун таълим дастурларини ташкил этишда амалий ёрдамга алоҳида эътибор қаратилди.
Андорра ТИВ раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ташаббуслари, айниқса, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши масалаларида муҳимлигини қайд этди.
"Ўзбекистоннинг Андоррага янги элчисининг тайинланиши икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодий соҳада, шунингдек, туризм, хусусан, тоғ туризми каби соҳаларни қўллаб-қувватлашдаги ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилади", деди у.
Учрашув якунида Андорра томони Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро тадбирларда, жумладан, Парламентлараро иттифоқ ва ЮНЕСКО йиғилишларида иштирок этиш учун Князликнинг юқори мартабали вакилларини юборишга тайёрлигини тасдиқлади.