Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, турли соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратиляпти.
АҚШ билан иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланиб, саноат, фойдали қазилмалар, инвестициялар ва савдо каби муҳим соҳаларда шерикликни ривожлантиришга қизиқиш билдирилди.
Керол Миллер, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакатнинг иқтисодий базасини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга ошириш мақсадида мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.