баннер
20 мар 2025
01:43

    Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси билан учрашди

    Шу йилнинг 18 март куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашди.

    Учрашувда апрель ойида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи“ саммити ва Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

    Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон муҳим халқаро тадбирлар доирасида қўшма ташаббусларни илгари суришда фаол ҳамкорлик қилаётгани мамнуният билан қайд этилди ва ижтимоий платформаларни тартибга солиш соҳасида мувофиқлаштириш ва тажриба алмашиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    “Учрашув якунида давлатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш доирасида яқин мулоқотни бундан буён ҳам давом эттиришга тайёрлигимизни тасдиқладик“, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech