баннер
23 мар 2025
05:17

    Буюк Британия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашди.

    Суҳбатда асосий эътибор савдо-иқтисодий ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар жадвалини мувофиқлаштириш масалаларига қаратилди.

    Икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришнинг ижобий динамикаси қайд этилди. 2024 йил якунига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 352 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тоғ-кон саноати, фармацевтика, тўқимачилик ва кимё саноати, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида Британия сармояси иштирокидаги 260 корхона фаолият юритиб келяпти. 2024 йилда Буюк Британиядан 1 миллиард фунт стерлингдан ортиқ тўғридан-тўғри сармоя киритилди.

    Буюк Британияга экспорт қилинаётган Ўзбекистон маҳсулотлари турларини кенгайтириш, икки давлат ўртасидаги сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қатор таклифлар конструктив руҳда кўриб чиқилди.

    Шу нуқтаи назардан, «Developing Countries Trading Scheme» имтиёзлар тизимининг барча афзалликларидан самарали фойдаланиш мақсадида ишбилармон доиралар, фуқаролик жамияти ва давлат идоралари вакиллари ўртасида Ўзбекистон маҳсулотларининг Буюк Британия бозорига экспортини оширишнинг имкониятлари тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган қўшма тадбирлар, семинарлар ва анжуманлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.

    Буюк Британиянинг етакчи савдо тармоқлари билан узоқ муддатли етказиб бериш шартномаларини тузган ҳолда, ўзаро савдони ривожлантириш учун британиялик инвесторларни республикада маҳсулот ишлаб чиқариш ва кейинчалик экспорт қилиш мақсадида қўшма корхоналар ташкил этишга жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар самарадорлиги юзасидан якдил фикр билдирилди.

    Шунингдек, Британия томони Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия ҳукуматлараро комиссияси томонидан тегишли ҳужжат қабул қилинган ҳолда савдони ривожлантиришнинг янги механизмларини таклиф қилди. Буюк Британия ҳукуматининг Экспорт-кредит агентлиги (UKEF) бир қатор қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини молиялаштиришга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар барча муҳокама этилган йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга собит қолишларини тасдиқладилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.


    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech