Ўзбекистоннинг барча туманларида ID-карта олиш учун имконият яратилган

    Рақамлаштириш 12 январ 2021 1292

    Бунинг учун паспорт ё унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим қилиш кифоя.

    Хорижга чиқиш паспортини вақтинча рўйхатдан ўтган турар жойдан олишга доир лойиҳа ишлаб чиқиляпти, дедингиз. ID-карталар бўйича ҳам шундай енгиллик яратиладими? Яъни фуқаролар мамлакатнинг исталган ҳудудидан ID-карта олиш имконига эга бўладими?

    АОКАдаги брифингда берилган ушбу саволга ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси мутасаддилари Фазлиддин Усмонов ва Бурхон Акрамов саволларга жавоб қайтарди:

    — Тегишли Фармонга кўра, ID-карта олиш жараёни эктерриториал хусусиятга эга. Яъни хоҳлаган тумандан ID-карта олиш учун имконият яратилган.

    Тошкент шаҳридами ё бошқа вилоят миқёсидами, фуқаролар ўзи истаган, яқин миграция бошқармасига мурожаат қилиши мумкин.

    Бунинг учун паспорт ё унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим қилиш кифоя.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates