Ўзбекистоннинг болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати эътироф этилди

    Испан тилидаги «El Mundo Financiero» халқаро нашри веб-сайтида «Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш» сарлавҳали мақола жойлаштирилди.

    Унда қайд этилганидек, Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

    «Аҳолининг 40 фоизини болалар ташкил этадиган Ўзбекистон учун болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш ва ҳимоя қилиш ўта муҳим аҳамиятга эга. Бола ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган 40 дан ортиқ қабул қилинган қонунчилик-ҳуқуқий ҳужжатлари бунинг тасдиғидир. Улар асосида болаларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва аҳлоқий ривожланишига кўмаклашишнинг ҳуқуқий механизми яратилган», деб ёзади манба.

    Мақолада, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари (Омбудсман) – Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими ташкил этилгани ҳам маълум қилинган.

    «Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш Ўзбекистонда бозор ислоҳотлари миллий моделининг энг муҳим тамойилидир», деб ёзади «El Mundo Financiero».

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates